date
views 7 301

Форд трансмиссиясида нуқсон аниқланган 200 мингдан ортиқ автомобилни чақириб олишини маълум қилди

Форд трансмиссиясида нуқсон аниқланган 200 мингдан ортиқ автомобилни чақириб олишини маълум қилди

АҚШнинг Форд автомобилсоз корпорацияси АҚШ ва Канадада сотилган 202 минг автомобилни автоматик ўтказмалар қутисидаги нуқсон боис таъмир учун чақириб олади. Бу ҳақда, компания расмийларининг баёнотига таяниб, “Ведомости” хабар бермоқда, дейилади "Дарё" нашрида.

Сервис акцияси 2011–2012-йилларнинг Ф-150 пикапларини, шунингдек, 2012-йилнинг Эхпедитион ва Линcолн Навигатор йўлтанламасларини қамраб олади.

Тилга олинган автомобилларда заводдаги хатолик туфайли трансмиссия нуқсони вужудга келган — у кутилмаганда ҳаракат чоғида биринчи тезликка ўтиб қолиши мумкин. Бу носозлик туфайли камида учта автоҳалокат содир бўлгани маълум.

Бундан ташқари, 2014–2015-йилларнинг 80 мингта Эхплорер кроссоверлари ҳам таъмир учун қайтариб олинади.

Барча нуқсонлар бепул бартараф этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Форд трансмиссиясида нуқсон аниқланган 200 мингдан ортиқ автомобилни чақириб олишини маълум қилди