15:38 / 23.10.2022
1 732

Ўзбекистонда охирги 9 ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилди?

Ўзбекистонда охирги 9 ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилди?
Ўзбекистонда сўнгги 9 ой ичида энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар учлигига “Cobalt”, “Lacetti-Gentra”, “Damas” киради.
Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида энг кўп “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 9 ойда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
  • “Cobalt” - 69 816 дона;
  • “Lacetti-Gentra” - 64 074 дона;
  • “Damas” - 52 673 дона;
  • “Nexia T-250” - 17 735 дона;
  • “Spark” - 11 119 дона;
  • Махсус енгил автомобиллар - 14 389 дона.

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 564,1 млн долларга тенг бўлган 22 447 та енгил автомобил импорт қилган.

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4 430 тага ошган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонда охирги 9 ойда қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилди?