Фото: AP
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар 13 йилдан сўнг ўз ҳудудида ички ёнув двигателли янги автомобилларни сотиш ва рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш ҳақида келишиб олди.
Бу қарор Европа комиссияси ва Европа парламенти томонидан маъқулланган. Шу билан бирга, бир қатор йирик автомобил ишлаб чиқарувчилари, хусусан, Volkswagen, Jaguar, Ford, Bentley Motors, Peugeot, Citroen ва Fiat бу вақтга бориб, эҳтимол ундан ҳам олдинроқ Европа бозорларига фақат электромобилларни тақдим этишни эълон қилишди.
Бироқ, бу етакчи концернлар бошқа минтақалар учун анъанавий автомобиллар ишлаб чиқаришдан воз кечишини англатмайди.
2035 йилдан бошлаб бензин ва дизел двигателли янги автомобилларни сотишни тўлиқ тақиқлашдан ташқари, Европа Иттифоқи давлатлари CО2 чиқиндилари бўйича янада қаттиқ стандартларини жорий этишга келишиб олдилар. 2030 йилга келиб уларни 2021 йил даражасига нисбатан 37,5 фоизга эмас, 55 фоизга камайтиришга қарор қилинди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Боррел: АҚШ Россияга 300 километргача ичкарига зарба беришга рухсат берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”