14:55 / 07.11.2022
1 481

Венгрия Ўзбекистонда автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқариши мумкин

Венгрия Ўзбекистонда автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқариши мумкин
Фото: Dunyo
Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Абат Файзуллаев Будапешт шаҳрида Венгрия автомобилсозлик саноатида юқори технологик эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқарувчи Raba Automotive Holding Plc. компанияси бош ижрочи директори Бела Хетсман билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Суҳбат давомида Бела Хетсман Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида кучли автомобилсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги саноатига эгалиги, UzAuto компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш Венгрия компанияси учун катта аҳамиятга эгалигини таъкидлади.

2022 йил 4 октябрь куни Raba Automotive Holding, UzAuto ва Ўзбекистон Тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси ўртасида меморандум имзоланган бўлиб, унда томонлар автомобиллар учун ғилдирак ўқлари ва шасси бутловчи қисмларини етказиб бериш, уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ҳамкорлик қилиши белгиланган.

Ушбу масалани батафсил муҳокама қилиш ва ҳамкорлик босқичларини белгилаб олиш учун Бела Хетсманнинг 10-11 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этувчи Венгрия делегацияси таркибида Самарқанд шаҳрига ташрифини амалга оширишга келишилди.

Учрашув давомида 10 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон-Венгрия бизнес-форумида иштирок этиш ҳамда маҳаллий ҳамкорлар билан тегишли инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилиш учун икки томонлама учрашувлар ташкил этиш режа қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Венгрия Ўзбекистонда автомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқариши мумкин