00:06 / 11.11.2022
2 147

Ўзбекистон ва Венгрия автомобилсозлик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишди

Ўзбекистон ва Венгрия автомобилсозлик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишди
Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати
10 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити арафасида Ўзбекистон—Венгрия бизнес-форуми ўтказилгани ҳақида хабар берилган эди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, тадбир якунида 8 та ҳужжат имзоланди.

Форумда Ўзбекистоннинг асосий вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда АКТ, қурилиш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва енгил саноат, тиббиёт ва фармацевтика, транспорт, логистика ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи 200 га яқин йирик венгер ва ўзбек компаниялари вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон ва Венгрия вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари ва етакчи компаниялари раҳбарлари ўртасида G2B ва B2B учрашувлари ташкил қилинди. Уларда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо битимларини тузиш масалаларини муҳокама қилиш имконига эга бўлди.

Тадбир якунида 8 та ҳужжат имзоланди, жумладан, автомобилсозлик, транспорт-логистика хизматлари, енгил саноат, паррандачилик соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида келишув ва шартномалар ҳамда тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, илмий-техника ва балиқчилик соҳасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ўзбекистон ва Венгрия автомобилсозлик соҳасида ҳамкорлик қилишга келишди