UzAuto Motors Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтаганини расман маълум қилди.
Компания баёнотида қайд этилишича, жорий йилда Chevrolet автомобилларига бўлган талабнинг ғайритабиий ўсиши кузатилган. Агар ўтган йили Chevrolet автомобилларини харид қилиш бўйича ўртача ойлик шартномалар сони 21 000 дона бўлган бўлса, жорий йилнинг ноябрь ойида 76 000 донадан ортиқ шартнома тузилган.
Шунингдек, компания «олиб сотарлар» сонининг кўпайганини қайд этган. Шубҳасиз, «Олиб сотарлар»нинг бундай юқори улуши оддий харидорларнинг кутиш вақтига таъсир ўтказди ва бозорда сунъий танқисликни юзага келтирди, дейилади баёнотда.
«Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талабнинг аномал ўсиши ва глобал муаммолар кучайганини ҳисобга олиб, компания бундай шароитда бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланилган йўлдан боришни тўғри деб ҳисоблайди ва Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобилларига шартномалар қабул қилишни вақтинча тўхтатади. Бу ўз навбатида барча саъй-ҳаракатни аввал тузилган шартномалар бўйича автомобиль ишлаб чиқаришга йўналтиради», дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Келгуси йилдан ўқувчилар ўртасида ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади
Кремл АҚШнинг Россияга ATACMS зарбалари ҳақидаги қарорига қандай муносабат билдирди?
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...