19:09 / 17.12.2022
2 253

"Uzauto Motors" 4 та моделдаги автомобилларга шартномалар қабул қилиш вақтинча тўхтатди

"Uzauto Motors" 4 та моделдаги автомобилларга шартномалар қабул қилиш вақтинча тўхтатди
"Chevrolet Lacetti", "Cobalt", "Damas" ва "Labo" автомобилларига шартномалар қабул қилиш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда "UzautoMotors" компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Компания баёнотида айтилишича, жорий йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши ва автомобилларнинг мавжудлиги сабаб мамлакатда Chevrolet автомобилларига талабнинг ғайритабиий ўсиши кузатилди.

Мутахассисларнинг фикрича, мамлакатимиз фуқаролари енгил автомобилларни юқори ликвидли инвестиция воситаси деб билишади. Агар ўтган йили Chevrolet автомобилларини харид қилиш бўйича ўртача ойлик шартномалар сони 21 000 дона бўлган бўлса, жорий йилнинг ноябр ойида 76 000 донадан ортиқ шартнома тузилган.

Бироқ, Давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) маълумотларига кўра, 2022-йилда сотиб олинган 90 000 дан ортиқ автомобил (йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг деярли учдан бир қисми) харидорлар томонидан қайта сотилган. Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан ўтказилган таҳлиллар ҳам "Олиб сотарлар" сонининг кўпайганини тасдиқлайди
”, - дейилган баёнотда.

Ўзбекистонда автомобилларга бўлган талабнинг аномал ўсиши ва глобал муаммолар кучайганини ҳисобга олиб, компания бундай шароитда бошқа автомобил ишлаб чиқарувчилар томонидан қўлланилган йўлдан боришни тўғри деб ҳисобламоқда.

Бу ўз навбатида барча саъй-ҳаракатни аввал тузилган шартномалар бўйича автомобил ишлаб чиқаришга йўналтиради”, - дейилган баёнотда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » "Uzauto Motors" 4 та моделдаги автомобилларга шартномалар қабул қилиш вақтинча тўхтатди