15:00 / 04.01.2023
1 322

UzAuto Motors: Автомобиллар учун шартнома тузиш вақтинча тўхтатилди

UzAuto Motors: Автомобиллар учун шартнома тузиш вақтинча тўхтатилди
Бугун, 4 январдан бошлаб UzAuto Motors SAP ҳисоб дастурий таъминотини амалга ошириш ва маҳсулот инвентаризациясини ўтказишни бошлаган. Шу муносабати билан, ушбу муддатда контрактация шартномасини тузиш, барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, дастурий таъминотни ишга тушириш тадбирларинг ўтказилиши муносабати билан UzAvtoSavdo иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар бермоқда.

«Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.

2022 йил охирида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва 7 кун ичида олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан тўловларни амалга ошириши мумкин. Шу билан бирга, улар томонидан автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.

UzAuto Motors компанияси истеъмолчилардан 4-5 кун давом этиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликларни тушунишларини сўраб қолади
», - дейилади расмий хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors: Автомобиллар учун шартнома тузиш вақтинча тўхтатилди