"UzAuto Motors" автомобилларининг нархи пасаймоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, компания 17 январдан бошлаб аввал тузилган шартномалар бўйича автомобилларни етказиб беришни қайта тиклади.
Шунингдек, ҚҚС ставкасининг 15 фоиздан 12 фоизгача туширилгани муносабати билан автомобиллар нархи ҳам пасаяди.
Автомобиль нархининг пасайиши бугунги кунга қадар жисмоний ва юридик шахслар томонидан тузилган ҳамда шартнома шартларига мувофиқ тўловни амалга оширган амалдаги шартномаларга нисбатан қўлланилади.
Хабарда харидорлардан шартнома бўйича автомобил нархининг қанчага пасайганлиги ҳақида маълумот олиш учун дилерлик марказига мурожаат қилиш сўралган.
Эслатиб ўтамиз, 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизгача пасайтирилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди
ФИФА расмий сайтида термамиз футболчиси ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирилди