10:53 / 28.01.2023
865

BYD Ўзбекистонда учта моделни ишлаб чиқаради (фото)

BYD Ўзбекистонда учта моделни ишлаб чиқаради (фото)
Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Хитойнинг BYD русумли автомобиллари моделлари маълум бўлди.

Motor.ru сайтининг Investgo’га таяниб берган хабарига кўра, BYD учта моделни ишлаб чиқаради: Chaser 05 (Хитойда Destroyer 05) гибрид седани, Han электромобили ва Song кроссовери.

BYD Chaser 05
Фото: BYD

BYD Chaser 05 - 180 ёки 197 от кучига эга электр моторига эга бўлади, аккумулятор қуввати 8,3 дан 18,3 киловатт-соатгача, тўлиқ зарядда босиб ўтадиган йўли 55 дан 120 километргача. Хитойда ушбу моделнинг нархи 121,8 минг юандан бошланади, бу 203,5 млн сўмга тенг.

BYD Han
Фото: BYD

BYD Han электромобили бир двигател (245 от кучи) ва иккита двигател (517 от кучи) билан таклиф этилади. Аккумулятор қуввати 64,8, ёки 85,4 киловатт-соатни ташкил этади, қувват захираси эса версияга қараб 610 дан 715 километргача ўзгариб туради. Унинг нархи 645 млн сўмдан бошланади.

BYD Song DMi
Фото: BYD

BYD Song иккита версияга эга: гибрид DMi ва электрик EV. Биринчиси ички ёнув двигатели ва битта электр моторли (180 ёки 197 от кучи), шунингдек, 163 от кучига эга қўшимча электр моторли бўлади. Умумий қуввати 428 от кучини ташкил қилади. Иккинчиси 184 от кучига эга электр моторли, 71,7 киловатт-соат қувватга эга аккумуляторли, бир заряди 505 километрга етади. Нархи 499 млн сўмдан бошланади.

BYD Song Plus
Фото: BYD

Ўзбекистонда BYD автомобилларини йиғиш феврал ойида йўлга қўйилиши кутилмоқда. Ҳар учала моделнинг мултимедиа тизими уч тилга, ўзбек, рус ва инглиз тилларига таржима қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » BYD Ўзбекистонда учта моделни ишлаб чиқаради (фото)