210
Европа Иттифоқи 2035 йилдан бошлаб ички ёнув двигателли автомобиллар ишлаб чиқаришни тақиқлади
Фото: Shutterstock
Европа парламенти (ЕП) ниҳоят 2035 йилдан бошлаб ички ёнув двигателли янги автомобиллар ишлаб чиқаришни тақиқлашни маъқуллади. 14 февраль, сешанба куни Европарламент депутатларининг аксарияти 2035 йилдан бошлаб Европа Иттифоқида бензин ва дизель двигателли автомобиллар сотилишини тақиқлашни ёқлаб овоз берди. Натижада, ЕП ва ЕИ давлатлари томонидан 2022 йил октябрь ойида эришилган келишув ниҳоят тасдиқланди.
Ушбу келишувга эришилгандан сўнг, унинг ҳар икки томондан якуний маъқулланиши етишмаётган эди. Ноябрь ойида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар бунга рухсат берди, энди эса Европа парламенти ҳам қўллаб-қувватлади. Қарорга кўра, 2035 йилдан бошлаб Европа Иттифоқида фақат карбонат ангидрид гази чиқармайдиган автомобиллар ишлаб чиқарилиши керак.
Музокаралардаги баҳсли нуқталардан бири углеродсиз синтетик ёнилғи автомобиллари учун истисно масаласи бўлди. Ушбу электр ёнилғиси (E-Fuel) сув ва карбонат ангидриддан олинган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади. Бу масалани Европа Комиссиясига ўрганиш топширилди. Германия ҳукумати Европа Иттифоқи даражасида қоидани илгари сурмоқда, унга кўра, электр ёнилғига бошиданоқ тақиқ қўйилмаслиги керак.
Ҳозирда Европа парламенти томонидан тасдиқланган қоидалар Европа Иттифоқининг 2030 йилгача парник газлари чиқарилишини 55 фоизга қисқартиришни мақсад қилган Европа Иттифоқининг «Fit for 55» яшил режаларининг бир қисми сифатида келишилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Трамп собиқ конгрессмен Даффини транспорт вазири лавозимига таклиф қилди
Британия Россияга қарши урушга тайёрлигини эълон қилди