Жорий йилнинг 20-24 феврал кунлари Абу Дабидаги (БАА) ADNEC Миллий кўргазма марказида IDEX кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 65 мамлакатидан етакчи компаниялар қатнашмоқда. Кўргазмада илк бора Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги «VPKAKSUM» маҳаллий ҳарбий-саноат компанияси томонидан ишлаб чиқарилган енгил зирҳли автомобиллар намойиш этилмоқда.
Маълумот учун кўргазма Абу Дабида 1993 йилдан бери ҳар икки йилда бир бора ўтказиб келинмоқда.
IDEX ҲУКУМАТ ВА МАМЛАКАТ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ КЎМАГИДА, БАА ПРЕЗИДЕНТИ ШАЙХ МУҲАММАД БИН ЗОИД ОЛ НАҲАЁН ҲОМИЙЛИГИДА ЎТКАЗИЛГАН УШБУ ҚУРОЛ ВА ХАВФСИЗЛИК ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИ ДОИМ ҚУРОЛ ВА ҲАРБИЙ ТЕХНИКА ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА ХАРИДОРЛАРНИНГ ЭЪТИБОРИНИ ТОРТИБ КЕЛМОҚДА.
IDEX кўргазмасининг асосий профиллари: қуроллар, электрон ҳимоя воситалари, баллистик тизимлар, радарқурилмалари, телекоммуникация, оптик электроника, ўқ-дорилар, ҳарбий техника, миналардан ҳимоя қилиш тизимлари, қуруқлик, сув ва ҳаводаги ҳимоя тизимлари, муҳандислик иншоотлари, махсус ускуналар.
IDEX кўргазмаси давомида ҳарбий техника намойишлари махсус кўргазма майдончасида ўтказилади ва ҳар хил турдаги қуроллардан ўқ узиш машғулотлари бажарилади.
Кўргазма дастури доирасида 21 феврал куни ўзимизнинг маҳаллий «VPKAKSUM» компанияси томонидан тақдим этилган «AKSUMMAXS» ва «AKSUMMAXDS» енгил зирҳли автомобиллар намуналарининг кўргазмали чиқишлари бўлиб ўтди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг