UzAuto Motors 25 май кунидан Tracker ва Onix автомобиль моделларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлайди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.
Компаниянинг маълум қишича, Chevrolet Onix автомобилининг барчага таниш олти комплектацияси ва Chevrolet Trackerънинг уч комплектацияларига қўшимча янги Premier Plus ва Redline модификациялари учун шартнома тузиш мумкин.
“Шу билан бирга, шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолади”, — дейилади хабарда.
Компанияга кўра, Chevrolet Trackerнинг LS, LS Plus, LTZ, LTZ Plus, Premier Premier Plus ва Redline моделлар учун шартнома тузиш мумкин бўлади. Chevrolet Onixнинг Premier 1, Premier 2, Premier 2 Plus, Redline моделлари сотувга чиқарилади.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари сотувини тўхтатгани хабар қилинганди. Компания 2022 йилда ҳамёнбоп моделлардан Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобиллари сотувини тўхтатиб, Onix ва Tracker учун шартномалар тузишни бошланган.
Бироқ, жорий йил май ойи бошидан нархи 207 миллион сўмлик Onix ва 211 миллион сўмлик Tracker сотуви тўхтаб қолган. Ҳозирда компаниядан нархлари 420 миллион сўмдан 1,1 миллиард сўмгача бўлган Malibu, Equinox, Traverse ва Tahoe автомобилларини харид қилиш мумкин.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг