date
views 9 252

Lacettiнинг газ баллони ускунаси билан жиҳозланган серияси

Lacettiнинг газ баллони ускунаси билан жиҳозланган серияси

GM Uzbekistan қўшма корхонаси газ баллони ускунаси билан жиҳозланган Lacetti автомобил моделини оммавий ишлаб чиқаришини маълум қилди.

Лойиҳа доирасида GM Korea ҳамда Landi-Renzo (Италия) компаниялари билан биргаликда автомобил ва газ баллони ускунаси устида ўлчов ишлари олиб борилди, шунингдек ГБУга таълуқли бўлган бутловчи қисмлар билан бир қатор зарурий бўлган синов ишлари олиб борилди дея ҳабар беради bibi.uz сайти GM Uzbekistan компаниясининг facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига асосланиб.

Икки хил турдаги ёнилғига мослаштирилган, кучайтирилган двигатель оптимал даражада ишлаши учун GM Korea билан биргаликда автомобил устида синов ишлари олиб борилди. GM Uzbekistan корхонасига Италиянинг Faber (баллонлар) ҳамда “Узавто-Ланди Рензо” қўшма корхонаси (капот ости бутловчи қисмлар) ўрнатиладиган ГБУларни етказиб беради.

ГБУ билан таъминланган машина, тўла ёқилғи билан (бензин ва газни биргаликда ҳисоблаганда) 1130 км масофани босиб ўтиши мумкин, яъни 850 км бензинда ва 280 км газда (тезлик 90 км/с ҳисобидан 280 км масофа, шаҳар оқимида 230 км масофа). Машина газдан (газ тамом бўлган ҳолларда) автоматик тарзда бензинга ўтади ва ҳудди шундай бензиндан газга ўтади.

Мутахасисслар ҳавфсизликга алоҳида эътибор қаратишгани ҳақида ҳам маълум қилишди. Машина ишлаб чиқариш даврида барча поғоналарда қаттиқ сифат назорат остидан ўтади, шу жумладан газнинг тўғри тақсим бўйича оқиши ва ҳеч қайердан қўйиб юбормаётганлиги замонавий ўлчтов ускуналари ва электрон қурилмалар орқали аниқланади.

Эслатма ўрнида; GM Uzbekistan қўшма корхонаси ГБУ билан жиҳозланган Lacetti нархи кейинроқ эълон қилиниши ҳақида маълум қилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Lacettiнинг газ баллони ускунаси билан жиҳозланган серияси