22:28 / 21.06.2023
241

Range Rover Evoque 2023 тақдим этилди

Range Rover Evoque 2023 тақдим этилди

Фото: Land Rover

Land Rover компанияси Range Rover Evoque кроссоверининг 2023 йилги янгиланган версиясини тақдим этди.

Кроссовер дизайни янгиланган, техник имкониятлари оширилган. Радиатор панжараси ўзгаришга учраган. Шунингдек, қўшимча ҳақ эвазига 21 дюймли ғилдиракларга эга бўлиш имконияти мавжуд.

Машина салонида 11,4 дюймли мультимедиа тизимини бошқариш учун дисплей ўрнатилган. У Pivi Pro 2 операцион тизимида ишлайди. Ҳавони тозалашнинг янги тизими — Cabin Air Purification Plus билан таъминланган. Ҳайдаш режимини ўзгартириш дастаги (ричаг) ҳам янгиланган.

Range Rover Evoque 2023 Европа бозорида 4 та версияда тақдим этилади: S, Dynamic SE, Dynamic HSE ва  Autobiography. Шунингдек, бир нечта гибрид комплектациялиси ҳам бозорлардан жой олади.

Автомобил двигателлари ҳам турлича бўлади. 1,5 литр ҳажмга эга бензинда ҳаракатланадиган турбодвигател, шунингдек, 2 литр ҳажмга эга бензинли ва дизелли двигателлар.

Кроссовер 40 080 евродан сотувга чиққан. Олдиндан буюртмаларни қабул қилиш ҳам бошланган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Range Rover Evoque 2023 тақдим этилди