18:53 / 03.08.2023
331

GM салонида каравоти бўлган электромобиль ишлаб чиқарди

Фото: CarNewsChina

General Motors компанияси Wuling Bingo деб номланган электромобиль ишлаб чиқарди. Бу салонида каравот бўлган ҳамёнбоп электромобиль ҳисобланади. Бу ҳақда CarNewsChina хабар берди.

B-классга тегишли ихчам хетчбекнинг нархи 8 340 доллардан 11 830 долларгача. У битта қувватлантиришда 333 километр масофани босиб ўта олади.

Ҳозирги вақтда ушбу модель фақат Хитойда сотилмоқда. Автомобилнинг узунлиги тўрт метрдан сал ошади. Автомобилга иккита дисплей ўрнатилган.

Фото: CarNewsChina
Фото: CarNewsChina

Опсиялар орасида шишириладиган матрас ва каравот мавжуд бўлиб, у салоннинг орқа томонига жойлашади. Wuling Bingo моделининг икки тури мавжуд. Биринчиси битта қувватлантиришда 203 километр юрса, иккинчисининг аккумулятори кучлироқ бўлиб, у 333 километр масофа босади.  Автомобилнинг максимал тезлиги — 100 км/соат.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » GM салонида каравоти бўлган электромобиль ишлаб чиқарди