19:00 / 04.08.2023
790

Cobalt, Lacetti ва Damas сотуви 8 ой деганда тикланди

Фото: Kun.uz
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt, Lacetti ва Damas моделларининг янги комплектациялари учун контрактация очилганини эълон қилди. Нархлар ошган ва бу ошиш қўшимча опциялар қўшилгани билан изоҳланяпти.

Янгиланган комплектациялар қўшимча опцияларга эга бўлиб, уларнинг нархи қуйидагича деб белгиланди:

  • Damas D2 DLX Style Plus: 92 204 000 сўм
  • Labo LB2 Plus: 91 669 000 сўм
  • Cobalt GS-Style Plus MT: 113 711 000 сўм
  • Cobalt GX-Style Plus AT: 134 294 000 сўм
  • Lacetti L-Style Plus MT CNG: 144 111 000 сўм
  • Lacetti L-Style Plus AT: 160 868 000 сўм

Нархлар ҚҚС билан кўрсатилган ёки йўқлигига аниқлик киритилмаган.

“Шу билан бирга, аввалдан мавжуд бўлган комплектацияларнинг нархлари ўзгаришсиз қолади”, – дейилади компания хабарида. Лекин эълонда шартнома бериш фақат янги комплектациялар учун тиклангани айтилган.

UzAuto Motors автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида “ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизимини жорий этаётгани”ни маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Cobalt ва Lacetti сотуви 2022 йил 8 декабрдан, Damas ва Labo сотуви эса 13 декабрдан бошлаб тўхтатилган эди.

Нисбатан арзонроқ моделлар бўлмиш Spark ва Nexia-3 учун шартнома бериш эса 2022 йил августида қайта тикланмайдиган қилиб ёпилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Cobalt, Lacetti ва Damas сотуви 8 ой деганда тикланди