date
views 6 281

"Ниссан"нинг янги борт дастурига старт берилди

"Ниссан"нинг янги борт дастурига старт берилди

Куни кеча омамвий ахборот воситаларида япон авто ишлаб чиқарувчиси Ниссан нинг "ProPilot" номли мустақил бошқарувли янги борт дастури ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Таъкидлаш лозимки, бу йил ишлаб чиқилган Серена модели компания томонидан чиқарилган автопилотли биринчи туркуми бўлди.

Автопилот тезликни ушлаб туриш, йўлакларни алмаштириш ва зарур ҳаракатларни амалга ошириш қобилиятига эга. Буларнинг ҳаммасига оддий технологиялар, шу жумладан, автони жойига мустақил қўйиш имкониятини берувчи капотга маҳкамланган камера, автомобил салонидаги 7 дюймли дисплей ва бошқа электротехник жиҳозлари туфайли эришилди.

- “ProPilot” деб номланган биринчи автопилотлар туркуми Серена моделига ўрнатилади, - дейди ”Ниссан” муҳандислик бўлими вакили Кишаму Аёанаги. - Автопилот тизими стандарт ҳаракатларни бажаришга қодир. 2018 йилга бориб биз ПроПилот ни такомиллаштиришни режалаштирганмиз. Бундан ташқари, у бурилиш ва айланиш ҳаракатларини бажара оладиган бўлади.

Янги мустақил бошқарув тизимини ишга тушириш учун ҳайдовчи ProPilot режимини ёқиши, кейин эса тегишли тезликка ўтиши керак. Шундан кейин автомобил тезликни сақлаган ҳолда йўлда бошқа машиналарга нисбатан керакли масофани эгаллайди. Шу билан бирга, компания вакиллари ҳайдовчи ҳаракат вақтида асло диққатни йўқотмаслиги ва доим рулни қўлдан чиқармаслиги зарурлигини таъкидлашди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » "Ниссан"нинг янги борт дастурига старт берилди