22:00 / 12.10.2023
133

Сентябр ойида енгил автомобилларга талаб 20 фоизга ошгани маълум қилинди

Сентябр ойида енгил автомобилларга талаб 20 фоизга ошгани маълум қилинди

Сентябр ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда барча автотранспорт воситаларининг сотуви август ойига нисбатан 0,1 фоизга пасайиб, 148 мингтани ташкил этди ва ўтган йилнинг сентябр ойига нисбатан 20 фоизга ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CER) хабар берди.

Қайд қилинишича, август ойида енгил автомобиллар савдоси 137 мингтани ташкил этиб, бир ой давомида атиги 1фоизга ошган. Энг катта ўсиш Фарғона (19 фоиз), Наманган (9 фоиз) ва Хоразм (5 фоиз) вилоятларида кузатилган. Умуман олганда, енгил автомобиллар савдоси ўтган йилнинг сентябр ойига нисбатан 18 фоизга ошган. 2023 йил III чорак якунларига кўра, енгил автомобиллар савдоси 26 фоизга ошиб, 404 мингтага етган.

Бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси ой давомида 1,4 фоизга ошган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 37 фоизга ўсиб, 10 мингдан ортиқ енгил автомобил сотилган. Уч чорак якунлари бўйича энг сезиларли ўсиш енгил автомобиллар сегментида қайд этилиб, сотувлар ҳажми 68,8 фоизга ошган. Ой давомида янги маҳаллий енгил автомобиллар савдоси 4,2 фоизга ўсган ва 33 мингдан ошган.

Марказ таҳлилига кўра, хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар бозоридаги вазият, аксинча, пасайишни кўрсатмоқда: ой давомида савдо 16 фоизга пасайиб, 4,6 мингта автомобилни ташкил этган.

Сентябр ойида иккиламчи бозорда ўсиш бошланган. Ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси бир ой олдингига нисбатан 800 та автомобилга кўпайиб, 98 мингтадан ошган. III чорак якунларига кўра, иккиламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси 15,5 фоизга ошган.

Сентябр ойида енгил электромобиллар савдоси пасайиб, 3,6 мингтани ташкил этган, бу аввалги ойга нисбатан 20 мингта автомобилга кам. Аммо ўтган йилга нисбатан электромобиллар бозори 6 бараварга ошган. Ой давомида энг кам электромобил Сирдарё, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларида сотилган. III чорак якунларига кўра, енгил электромобиллар савдоси деярли 10 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш 5 баробарга кўпайган.

Электромобилларнинг бирламчи бозори ой давомида 2 фоизга камайган бўлса, аксинча, сентябр ойида электромобилларнинг иккиламчи бозори 8,5 фоизга ошган.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Сентябр ойида енгил автомобилларга талаб 20 фоизга ошгани маълум қилинди