18:21 / 30.11.2023
313

1 декабрдан жарималар миқдори ошади

1 декабрдан жарималар миқдори ошади

1 декабрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдори 7 фоизга, базавий ҳисоблаш миқдори эса 3 фоизга (340 000 сўм) ошмоқда.

Шунга мувофиқ Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ҳам ошади.

Демак:

  • хавфсизлик камарини тақмаслик — 170 минг сўм;
  • техник кўрикдан ўтказилмаган, тиббиёт қутичаси ва бошқа фавқулодда вазиятларда ишлатиладиган воситалари бўлмаган автомобилни бошқариш — 170 минг сўм;
  • автомобилни ҳужжатсиз бошқариш — 340 минг сўм;
  • қизил чироқдан ўтиш — 680 минг сўм;
  • тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш (нотўғри парковка) — 680 минг сўм;
  • шатакка олиш қоидаларини бузиш — 1 миллион 700 минг сўм;
  • бошқарув вақтида телефондан фойдаланиш — 1 миллион 20 минг сўм;
  • давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш — 1 миллион 700 минг сўм;
  • йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашиш — 1 миллион 700 минг сўм;
  • тезликни ошириб юбориш (20 км/с гача) — 340 минг сўм;
  • тезликни ошириб юбориш (20−40 км/с) — 1 миллион 700 минг сўм;
  • тезликни ошириб юбориш (+40 км/с) — 3 миллион 60 минг сўм;
  • қарама-қарши ҳаракатланиш — 3 миллион 400 минг сўм;
  • транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш — 8 миллион 500 минг сўм жарима ёки 3 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш;
  • рухсатсиз «тонировка» — 8 миллион 500 минг сўмга ошади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » 1 декабрдан жарималар миқдори ошади