Ravon'нинг бирйўла уч модели Россиядаги энг ҳамёнбоп автомобиллар рейтингидан жой олди

  • 09 август 2016, 23:20
  • 6 667
  • Авто
  • Ravon'нинг бирйўла уч модели Россиядаги энг ҳамёнбоп автомобиллар рейтингидан жой олди

    Экспертлар Россиядаги арзон автомобиллар бозорини таҳлил қилиб, россиялик автомобиль ишқибозлари учун энг ҳамёнбоп машиналар рўйхатини тузиб чиқди. Мазкур рўйхатга нархи 600 минг рублдан баланд бўлмаган 8 модель номи киритилди. Бу ҳақида Россия ОАВда хабар берилган, дейилади "Кун" нашрида.

    Ravon Matiz автомобили рейтинг етакчисига айланди. Унинг Россия бозоридаги баҳоси 314-414 минг рубль атрофида. Таҳлилчиларнинг баҳоларига кўра, рейтингдаги иккинчи ўрин LADA Granta автомобилига насиб этди, унинг нархи тахминан 369-471 минг рублни ташкил қилади.

    Учликдан кейинги ўринда Ravon Nexia седан қайд этилган. Россияда бу модель тахминан 379 – 529 минг рублга тенг. Етакчилар бешлигига Ravon R2 модели якун ясайди. Унинг қиймати - тахминан 389-489 минг рубль. Шунингдек бюджет автомобиллар рейтингига Chery Bonus (390 – 420 минг рубль), LADA Kalina (395,5 – 559 минг рубль) ва Chery Very (400 – 430 минг рубль) каби автомобиллар киритилди.

    Фикрлар

    » » Ravon'нинг бирйўла уч модели Россиядаги энг ҳамёнбоп автомобиллар рейтингидан жой олди