Saipa Cadilla Фото: khodrobank.com
Россия автомобил бозорида янги автомобил брендлари, хусусан, Уганда, Ҳиндистон ва Эрондан пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда 19 феврал, душанба куни «Известия» газетаси Россия Федерацияси Савдо-саноат палатасига таяниб хабар берди.
Палата президенти Сергей Коритиннинг сўзларига кўра, Украинада уруш бошланганидан кейин Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар кучайиши фонида янги автомобил брендлари бозорда ўз ўрнига эга бўлиши мумкин. Хусусан, бюджет сегментида Tata Motors ҳинд концернининг автомобиллари, шунингдек, Эроннинг Iran Khodro ва Saipa автомобилларига талаб пайдо бўлиши эҳтимоли бор.
Шу билан бирга, «Известия» нашри ҳиндистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг Россия бозорида автомобил сотмоқчилиги ҳақида аниқ маълумот йўқ, деб ёзади. Ўз навбатида, Эрон автомобиллари аллақачон Россияда мавжуд. Хусусан, Iran Khodro компаниясининг Tara автомобилини 1,5 миллион рублга сотиб олиш мумкин.
Уганда ҳам Россия автомобил бозорига киришга қизиқиш билдирган. Мамлакатнинг Россиядаги элчиси Мозес Кизигенинг сўзларига кўра, Уганда электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича Африкада етакчи ҳисобланади. Ўз навбатида, Уганданинг ҳукмрон партияси Миллий қаршилик ҳаракати раиси ўринбосари Марваха Парминдер Катонголе Сингх «Известия» нашрига Россия автомобил бозорига кириш Уганда учун Россия билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда яхши имконият бўлишини айтди.
Хитой автомобиллари Россия бозорининг деярли ярмини эгаллаган
2023 йил декабр ойида НАПИ автомобил маркетинги агентлиги Хитойда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг улуши бутун Россия автомобил бозорининг 37 фоизини ташкил қилаётганини маълум қилди. Яна қарийб 10 фоизни Россияда ишлаб чиқарилган Хитой брендларининг автомобиллари эгаллаган. 2022 йилнинг январ-ноябр ойлари билан солиштирганда уларнинг умумий улуши 30 фоиздан кўпроққа ошди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Келгуси йилдан ўқувчилар ўртасида ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади
Кремл АҚШнинг Россияга ATACMS зарбалари ҳақидаги қарорига қандай муносабат билдирди?
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...