UzAuto Motors 2024 йилнинг 2-ярмида Damas, Labo ва Cobalt автомобилларини ишлаб чиқариш ҳажмини қўшимча равишда оширишини маълум қилди. Нархлар 3,5 – 6,7 фоиз оралиғида оширилади.
Нархлар кўтарилиши эълон қилинган бўлсада, ҳозирда бу моделлар учун контрактация очилгани йўқ. Компания Damas, Labo ва Cobalt учун шартномалар очилиш санаси кейинроқ эълон қилинишини қайд этди.
«Контрактация учун очиладиган қўшимча ҳажм 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқарилиши ҳисобга олган ҳолда, Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобилларининг нархи 3,5 – 6,7 фоизгача бўлган оралиқда қайта кўриб чиқилади», – дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, эндиликда UzAuto Motors ўз дилерларига кейинчалик сотиш учун автомобилларни харид қилиш имкониятини беради. Дилерларга автомобил учун тавсия этилган чакана қиймат ҳам белгиланади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, автомобилларнинг янги нархлари қуйидагича бўлади:
- Cobalt GS-Style Plus MT – 133 598 000 сўм (ҳозиргача 124 264 000 сўм эди);
- Cobalt GX-Style Plus AT – 156 589 000 сўм (ҳозиргача 146 757 000 сўм эди);
- Damas D2 DLX Style Plus – 100 325 000 сўм (ҳозиргача 96 932 000 сўм эди).
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors охирги марта автомобиллар нархини ўтган йили кузда оширганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский фронтдаги Покровск ва Купянск шаҳарларига ташриф буюрди
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...