18:23 / 12.03.2024
245

UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди

UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди
UzAuto Motors компанияси бироз аввал эълон қилган баёнотига қўшимча изоҳ билан чиқди.

Компания хабаридаги асосий мақсад мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишни назарда тутувчи дилерлар билан ўзаро ҳамкорликнинг янги тизимига ўтганини эълон қилиш эди.

Ҳозирда контрактация жараёнлари олиб борилмаётганини инобатга олган ҳолда, Chevrolet.uz сайтида кўрсатилган нархлар 2024-йилнинг 4-чораги учун прогноз кўрсаткичлари асосида ҳисоблаб чиқилган.

Нархларни ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган
”, – дейилади компания ахборотида.

Бундан аввалги расмий хабарда 2024 йилнинг иккинчи ярмида ишлаб чиқариладиган автомобиллар учун қўшимча контрактация очилиши ҳамда Damas, Labo ва Chevrolet Cobalt автомобилларининг нархи 3,5 – 6,7 фоизгача бўлган оралиқда қайта кўриб чиқилиши айтилганди.

Шунингдек, компания ўз дилерларига кейинчалик сотиш учун автомобилларни харид қилиш имкониятини беришини эълон қилди. Бунда, дилерларга автомобил учун тавсия этилган чакана қиймат белгиланади.

Ушбу ёндашув нафақат дилерлик марказлари ўртасидаги рақобатни кучайтиради, балки хизмат кўрсатиш сифатини яхшилайди. Дилерлик марказлари хизмат кўрсатиш сифати ва инновацион хизматларни яхшилаш орқали қўшимча опциялар ва аксессуарларни таклиф қилиш имкониятига эга бўлишади”, – дея маълум қилди UzAuto Motors.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » UzAuto Motors нархлар ошмаганини маълум қилди