19:19 / 30.03.2024
379

Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади?

Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади?
Ўзбекистонда автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёзлар тасдиқланди ва ундан кимлар фойдалана олиши белгиланди.

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг бу бўйича қарори қабул қилинган. Қарорда 1 июндан бошлаб барча тоифалардаги транспорт воситаларидан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосферага зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича «Экологик транспорт» тизими босқичма босқич жорий этилиши белгиланган.

Эндиликда экологик стикерлар бериш орқали транспорт воситалари «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга ажратиб борилади. Тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловлари жорий этилиши ёки улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш-тақиқлаш мумкин.

Қарорда ёзилишича, 1 июндан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида транспорт воситаларининг нормативларга мослиги даражасини аниқлаш ва натижалар бўйича экологик стикерлар бериш бепул, рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёни эса босқичма-босқич амалга оширилади.

Экологик стикерларга эга машиналар ихтиёрий равишда уларнинг нормативларга мослиги даражасини қайта аниқлаш ва натижалари бўйича янги экологик стикерлар бериш бир йилда бир маротаба мазкур хизматлар учун алоҳида тўлов ундирилмасдан ўтказилиши мумкин.

Электромобил ва электромотоцикллар ҳамда ишлаб чиқарилганига уч йилдан ошмаган бошқа турдаги транспорт воситаларига уларнинг эгалари томонидан онлайн ахборот тизимлари орқали юборилган мурожаатлар асосида «яшил» экологик тоифасига мансуб экологик стикерлар алоҳида тўлов ундирилмасдан диагностик текширувсиз берилади ва почта орқали юборилади.

Ҳудудлардаги экологик зоналар чегараларини белгилаш ҳамда уларни ўзгартириш тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан Экология вазирлиги таклифига асосан амалга оширилади.

Қайд этилишича, аҳолига «зарарли» тоифадаги транспорт воситаларини «тоза» тоифадаги транспорт воситаларига алмаштириш учун субсидия бериш тизими жорий этилади. Шошилинч ва тезкор хизмат транспорт воситаларидан ҳамда жамоат транспортидан (такси ва йўналишли таксидан ташқари) барча экологик зоналар ҳудудида ҳеч қандай чеклов ва тақиқларсиз фойдаланилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Кимларга яшил стикер текширувларсиз берилади?