Фото: “мотор.ру”
Россиянинг “Кама” компанияси Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда компания бош директори Игор Поваразднюк “ТАСС”га берган интервьюсида маълум қилди.
"Россия ва Ўзбекистон президентларининг учрашувида маҳаллий бозор ва Марказий Осиё мамлакатлари учун Ўзбекистонда “Атом” электромобилларини ишлаб чиқариш масаласи муҳокама қилинди. Биз бу ғояни бир неча ҳамкорлар билан ўрганиб чиқдик.
Ўзбекистон автомобиль бозори жуда қизиқ: унинг ҳажми катта ва мамлакатда сотилаётган барча автомобилларнинг қарийб 6 фоизини электромобиллар ташкил этади. Шунинг учун мазкур истиқболли йўналишни ўрганишни давом эттиришни режалаштирмоқдамиз", — деди у.
“Ўзбекистонда ‘Атом’ электромобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконияти кўриб чиқилмоқда”, деган эди Россия президенти Владимир Путин 2023 йил октябрь ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”