Ўзбекистоннинг Россия ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинаётган Ravon 2 ҳэтчбеклари нархи яқин орада ошади. Россиядаги нашрлар хабарларига кўра, россиялик харидорлар учун бу автомобилларнинг нархларига ўртача 20 минг рублдан қўшилади, дейилади "Кун" хабарида.
Иккита хавфсизлик ёстиқчаси билан жиҳозланган базавий модификациядаги автомобилнинг нархи 409 минг рубль бўлади (аввалги 390 минг ўрнига). Топ комплектациянинг нархи эса 509 минг рублга тенг бўлади.
Шуни ҳам айтиш жоизки, автомобиль бозори экспертлари нархлар ошишига қарамасдан савдо ҳажми тушиб кетмаслигига ишонч билдиришмоқда.
Ravon бренди GM Uzbekistan компанияси томонидан Россияда ўтган йилнинг кузида тақдим этилганди. Шундан сўнг россиялик харидорларга Ravon2, Ravon Nexia, Ravon Gentra ва Ravon Matiz моделлари сотилиши йўлга қўйилди.
Мазкур бренд Россияда оммабоп бўлган, лекин эскириб қолган Matiz ва Nexia ҳамда Россия бозорини тарк этган Chevrolet автомобиллари ўрнини эгаллаши кўзда тутилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...