UzDaewoo бренди ўрнини эгаллаган Ravon Россия бозоридан субкомпакт Matiz хэтчбекини олиб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда “Carzone” нашри хабар бермоқда.
Модель Ravon’нинг Россиядаги ваколатхонаси расмий сайтидаги рўйхатда йўқ. Matiz нима сабабдан Россия бозорини тарк этаётгани номаълум. Айни вақтда, Ravon’нинг баъзи дилерлари порталларида “Матиз”га ҳали ҳам буюртма бериш мумкин.
Россияда механик узатма билан ҳамоҳангликда ишлайдиган ҳажми 0,8 литр, цилиндрлари сони учта, 51 от кучига эга бензинли моторда ҳаракатланувчи “Матиз”лар сотилар эди. Унинг нархи 314 минг рублдан бошланиб, шу вақтгача Россия автосалонларида сотилаётган энг арзон авто ҳисобланарди.
Аввалроқ Ravon “Матиз”ни янгиламоқчи экани — унга ЭРА-ГЛОНАСС тизими, хавфсизлик ёстиқчалари, ABS тормоз тизими ва “автомат” узатмалар қутиси ўрнатилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
“Афтидан, бу режадан воз кечилганга ўхшайди. Чунки мазкур янгиликлар жорий этиладиган бўлса, “Матиз”нинг нархи қимматлашади, ҳозиргисидан қиммат нарх билан эса “Матиз” бозорда рақобатлаша олмайди”, — дейилади “Колёса” хабарида. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...