23:23 / 16.10.2016
7 299

Янги Honda CR-Vга турболашган мотор ўрнатилди

Янги Honda CR-Vга турболашган мотор ўрнатилди

Honda бешинчи авлод CR-V кроссоверини тақдим этди. Ноябр ойида Лос-Анжелесда японча кроссовер америкаликлар учун намойиш этилади. Келгуси йилдан эса савдода учратишимиз мумкин, дейилади "Carzone" сайти хабарида.

Янги Honda CR-V аждодидан кўра йириклашган, ғилдираклар базаси 41 ммга катталашган. “Хонда” инженерлари айтишича, йўловчилар оёғини қўйиши учун қўшимча 53 мм жой пайдо бўлди. Юкхона ҳажми 56 литрга ошди. Бошқача айтганда суянчиқлар туширилган ҳолатда юкхона 1104 литрни ташкил этади.

Япон кроссовери 2 турдаги моторга эга. Асос вариантида 184 от кучига эга 2,4 литрли двигатель. Қимматроқ версиясига эса бир ярим литрли, дамлаш (наддув) технологиясида ишлайдиган агрегат ўрнатилади, унда 190 отнинг кучи бор.

Қўшимча тўлов эвазига двигателни масофадан туриб ишга тушириш функцияси, икки зонали иқлим назоратчиси, орқадаги йўловчилар учун USB порт каби имкониятларни қўлга киритиш мумкин. CR-Vнинг барча версияларида 7 дюймли экранга эга мултимедиа тизими мавжуддир. Тизим Apple CarPlay ва Android Auto билан ишлайди.

Ушбу кроссовернинг тўртинчи авлоди Россияда ҳозир 1,5 млн рублдан сотилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Янги Honda CR-Vга турболашган мотор ўрнатилди