Электромобиль ишлаб чиқарувчи йирик компания раҳбари Элон Маск машина рулига қўлингизни, тепкисига оёғингизни теккизмаслигингизни истайди. Аниқроғи, “ақл-идрокли” машина амрингизга бўйсуниб, манзилингизга етказиши лозим. Шу ҳафта ўтказилган матбуот конференциясида Маск Teslaнинг ҳар бир машинаси тамоман мустақил ҳаракатланишга қодир бўлиши ҳақида гап очди. Камера ва датчиклар мажмуаси янгиланганидан сўнг автомобиль бешинчи даражали автономияга эришади. Бу энг юқори даража бўлиб, ҳайдовчи бошқарувга мутлақо аралашмайди.
Автопилотнинг ҳозирги авлоди яккатезликнинг (круиз-контрол) кенгайтирилган версияси билан қолди. Бу ҳам чакана функция эмас. Автомобиль йўлда ўз полосасидан четлашмасдан юришини таъминлайди.
Маск электромобиль уни Лос-Анжелесдаги уйидан олгач, Нью-Йоркдаги Таймс-скверга элтиб, сўнг ўзи мустақил автотураргоҳга жойланишини айтди. “У барчасини мустақил бажаради, ҳатто бирор тугма босишнинг ҳожати йўқ”, деди Маск.
Калифорниядаги Tesla заводи конвейеридан чиқариладиган янги автомобилга 360 градус буриладиган саккиз камера ўрнатилади. Машинанинг периметри бўйлаб ультратовушли датчиклар қўйиб чиқилади. Бундан ташқари, машинага ҳисоблаш қуввати аввалгисидан 40 марта ортиқ бўлган янги компютер ўрнатилади. “Бу автомобилдаги суперкомпютернинг ўзидир”, дейди бу ҳақда Маск. Янгиланган технологиялар қаторида GPS, IMUларни санаб ўтиш мумкин. Model 3да буларнинг барчаси мужассамлашади.
Албатта, бу мўъжизалар бепулга эмас. Янгиланиш автомобил нархига 3 мингдан 8 минг долларгача таъсир кўрсатади.
Янги технологияни юз фоиз текшириб кўргунча бўлмасдан тарқатиб юборишда “Тесла”ни тез-тез айблашади. Consumer Reports “Тесла” автопилоти ғоят тез ва кескин ўзгараётганлиги ҳақида ёзяпти. Яқиндагина немис ҳукумати компаниядан “автопилот” истилоҳини қўлламасликни сўраб чиқди, чунки бу сўз автомобилга имкониятидан ортиқ ишонч боғлаб қўйишга сабаб бўлмоқда.
Аммо Элон Маск бундай эътирозларга эътибор бермайди. Унинг асл мақсади машинасини тўла автономлик даражасига етказиш. Фақат шундагина йўлдаги минглаб инсонлар ҳаётини асраб қолиш мумкин, деб ҳисоблайди. Жорий йилнинг бошида Флоридада автопилот туфайли бир одам ҳаётдан кўз юмди. Аммо Маск жаноблари, ҳар йили жаҳон бўйича автоҳалокатларда нобуд бўладиган 1,2 млн инсон олдида бу йўқотиш арзимасдир, дейди.
Элон Маск ҳар доим ўз режалари қатъий белгиланган вақт ичида амалга ошишига тиришади. Тўлақонли автоном машина ҳар ерда ҳозиру нозир пиёда ва автобусларни четлаб ўтиши, йўл белгиси ўрнатувчи хизматчиларни таниши, кўчага чопқиллаб чиққан болаларни ўтказиб юбориши, автотураргоҳга ўзи жойланиши, мотоциклчиларни ҳурмат қилиши ва бошқа кўплаб вазифаларни адо этиши билан бешинчи даражали автономликка етишади. Google бу борада 2009 йилдан бери изланади, аммо маҳсулоти “Тесла”нинг яқинига ҳам йўлолгани йўқ.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. Тесламобиллар бир-бирини танийди. Ҳатто автоном бўлмаган машиналар ҳам ўз маълумотини компаниянинг штаб-квартирасига жўнатиб туради. Марказда эса инженерлар маълумотлар таҳлили ва тизимни такомиллаштириш билан шуғулланади.
Умуман олганда, Ford, Mercedes ва бошқа йирик автомобилсоз компаниялар чинакам автоном машиналар 2020-2025 йилларда бостириб келишини айтмоқда.
Элон Маск бу жараён аста-секинлик билан амалга ошишини тан олади. Автомобиллар бир неча млн км йўл босмагунча тўла функцияларини намоён эта олмайди. Вақт ва яна вақт керак.
Эртами-кечми бешинчи даражали автоном автомобиллар кўчаларни эгаллайди. Маск эса бу кунни тезлатиш иштиёқида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...