Илон Маск (Elon Musk) одатда уйларнинг том қисмини қуёш батареялари сифатида ишлатишни илгари суради, аммо Tesla транспорт воситаларида ҳам ушбу энергия манбаидан фойдаланишни истисно қилмаган. Бироқ, Sunflare Solars компанияси бу борада Tesla’ни ортда қолдириб, CES 2025 кўргазмасида қуёш панеллари билан тўлиқ қопланган Cybertruck пикапини тақдим этди.
Манбаларига кўра, бу янгиланиш автомобил нархини 10 000 долларга оширади, лекин кунига 1,5 кВт қувват ишлаб чиқаришга имкон беради. Агар об-ҳаво қулай ва автомобил сиртининг тозалиги таъминланса, бу панеллар Cybertruck захирасини кунига 20 км гача ошириши мумкин. Tesla аввалроқ Cybertruck томига ўрнатиладиган қуёш панеллари билан бир кунда 24 км масофа учун энергия йиғилишини ваъда қилган эди, аммо бу имконият ҳозирча харидорлар учун тақдим этилмади.
Маскнинг сўзларига кўра, Tesla Model 3’ни қуёш панеллари билан жиҳозлашга уриниш муваффақиятсиз бўлган, чунки 2017-йилдаги технология даражаси бундай ғояни амалий қилишга имкон бермаган. Маск шунингдек, тижорат электр фургони ишлаб чиқарилган тақдирда, унинг томига ва ён панелларига қуёш элементлари ўрнатилиши мумкинлигини тахмин қилган эди, бу эса тоза ҳавода 48 км масофа босишга имкон бериши мумкин.
Sunflare Solars’нинг қуёш батареялари билан қопланган Cybertruck модели 5 кВт қувватли инвертор билан жиҳозланган. У қуёш энергиясини тортиш батареясига узатади. Бироқ бу модификация механик зарбалара сезгир ва сиртнинг ифлосланиши самарадорликни пасайтиради, бу эса амалий жиҳатдан бир қатор саволларни келтириб чиқармоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Chevrolet машҳур Camaro моделини қайтадан ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Tesla Model Y янгиланган дизайни: мухлислар ўртасида зиддиятли фикрлар
Hyundai Inster Cross: бензисиз ҳаракат қиладиган янги кроссовер савдода!
Tesla илк бор икки FSD версиясини бир янгиланишда тақдим этди
“Донут мотор”: 856 от кучига эга ноёб электр мотор тақдим этилди
Бу чеклов Ўзбекистонга автомобил олиб киришни 4 баробаргача қисқартириши мумкин