Шу кунларда Тошкентдаги «ЎзЭкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси ҳудудида анъанавий Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирда “Ўзавтосаноат” АК таркибидаги «Самарқанд автомобиль заводи» МЧЖ ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.
Жорий йилнинг 31 октябрига қадар давом этадиган мазкур тадбирда юк автомобиллари, автобуслар ва махсус транспорт воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Самарқанд автомобиль заводи 6 турдаги маҳсулотларини ташриф буюрувчиларга намойиш этмоқда.
Паст полли LE60 шаҳар автобуси, ISUZU NKR шассиси базасидаги тез ёрдам автомобили, NKR тоифасидаги кам юк кўтарувчи автофургон ҳамда махсус транспорт воситаларидан NQR ўт ўчириш автомобили ва сиқилган табиий газ (метан)да ишловчи двигатель билан жиҳозланган NPR 82L чиқинди ташувчи автомобили шулар жумласидандир.
Бундан ташқари Самарқанд автомобиль заводи маҳсулотлари экспозициясидан янги SAZ HD 50 автобуси ҳам ўрин олган бўлиб, 44 нафар йўловчини ўзига сиғдира оладиган ушбу транспорт воситасида йўловчилар учун 29 та ўриндиқ мавжуд. Янги автобус 150 от кучи қувватига тенг Евро-4 халқаро экологик талабларига жавоб берувчи, дизел ёқилғили ISUZU двигатели билан жиҳозланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди