
31 октябрь куни Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи орқали даҳшатли автоҳалокат оқибати акс этган фотосуратлар тарқалди, деб ёзмоқда "Qalampir.uz" сайти.
Гувоҳларнинг айтишича, ҳалокат 28 октябрь куни тонгда “Самарқанд дарвоза” савдо-кўнгилочар мажмаси олдида юз берган.
Маълумотларга қараганда, йўл транспорт ҳодисаси “Газель” юк ташувчи машинаси ва “Mercedes-Benz” русумли автомобиллар ўртасида содир бўлган.
Улар бир-бири билан ён томондан тўқнашиб кетган. Фотосуратларга эътибор берилса, “Mercedes” машинаси умуман таниб бўлмас ҳолга келиб, гўё темир-терсак чиқиндисига айланган. Бу ҳолдан машина тезлиги юқори даражада бўлганини тахмин қилиш қийин эмас.
Хабарларга қараганда, енгил машинадаги йўловчилар, ҳайдовчи ва яна бир қиз воқеа жойида ҳалок бўлган.
Хозирча тегишли идоралар томонидан бу вазяит юзасидан расмий маълумот берилмаган. Юқорида келтирилган фикрлар эса гувоҳларнинг сўзлари эканини таъкидлаб ўтиш лозим.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар