Россияда 2025 йил ёзида янги БАЗ юк машиналарининг серияли ишлаб чиқарилиши бошланади. Ушбу моделлар йўл танламаслик хусусиятлари бўйича Volvo ва Mercedes-Benz каби йирик брендлардан қолишмайди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
БАЗ – йўл танламас юк машиналари бозорида янги ўринбосар
«Романов» АЖ бош директори Дмитрий Гречухиннинг маълум қилишича, БАЗ юк машиналари дунёдаги етакчи етти йирик юк машинаси ишлаб чиқарувчилар – Volvo, MAN, Scania, Mercedes, DAF, Iveco ва Renault моделларини алмаштириш мақсадида ишлаб чиқилади.
«Йўл танламаслик бўйича БАЗ юк машиналари рақобатчилардан устун бўлади ва Tatra моделларига яқинлашади», – деди Гречухин.
2025 йилда – 200 та, 2027 йилда – 2 000 та юк машинаси ишлаб чиқарилади
Гречухиннинг сўзларига кўра, ҳозирда янги юк машиналари сертификатлаш жараёнидан ўтмоқда. 2025 йил ёзида 200 та БАЗ юк машинаси ишлаб чиқарилиши, 2027 йилга келиб эса йиллик ҳажм 2 000 тага етказилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар