![Россияда Chevrolet Tracker нархи қанча?](/uploads/posts/2025-02/720ea18611_aa3bd8041851bf8eb2eb0e57557acd93a7e22e51.webp)
Россияда Chevrolet Tracker автомобилини 1,5 миллион рублдан топиш мумкин.
Россияда Chevrolet Tracker автомобилининг базавий комплектациясини 1,5 миллион рублдан харид қилиш мумкин, дея хабар берди “Автовести дня” портали. Ушбу сумма тахминан 15,8 минг АҚШ долларига тенг.
Энг арзон Tracker автомобили Благовещенск шаҳридаги компанияда топилган. У ерда 2021 йилги янги Chevrolet Tracker модели 1,53 миллион рублдан сотилади. Автомобил 6 поғонали автомат узатмалар қутиси ва 1 литрли, 116 от кучига эга турбо двигател билан жиҳозланган.
2023 йилда ишлаб чиқарилган худди шу моделни Владивостокда 1,85 миллион рублга (19,2 минг доллар) харид қилиш мумкин. Пермда эса бундай Tracker нархи 2 миллион рублни (21 минг доллар) ташкил қилади.
Кучлироқ, 1,2 литрли ва 132 от кучига эга турбо двигателли Chevrolet Tracker Уфа шаҳрида 2,7 миллион рубл (27,9 минг доллар), Москвада эса 2,8 миллион рубл (28,9 минг доллар) туради.
Таққослаш учун: Ўзбекистонда Chevrolet Tracker автомобилни тўлиқ олдиндан тўлов эвазига чегирма билан 196,3 миллион сўмга (тахминан 15,1 минг доллар) харид қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар