
Ўзбекистонда янги автомобиллар автосалондан чиқиши билан бир қатор қайта сотувчиларга бориб тушмоқда. Улар ҳар бир автомобилдан 750 дан 1500 долларгача фойда олмоқда.
Агар бу даромадлар солиқ билан расмийлаштирилганида – 12% ҚҚС ва 15% фойда солиғи ҳисобга олинса, давлат бюджет йилига 20 миллион доллардан ортиқ қўшимча даромад олган бўларди.
Бу жараёндан UzAuto Motors ҳам зарар кўрмоқда. Компания нархларни ошириш ва автомобилларни эркин савдога чиқариш ўрнига, Cobalt моделини "рестайлинг" қилиш орқали яширин равишда нархни оширишга мажбур бўлмоқда.
Шу сабабли, катта фойда қайта сотувчиларга кетмоқда, оддий харидор эса автомобиль бозорида машина сотиб олишга ва қўшимча ҳужжатлаштириш харажатларини тўлашга мажбур бўлмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар