01:23 / 18.02.2025
125 704

General Motors заводини ёпмоқда

General Motors заводини ёпмоқда
General Motors ушбу ойда Хитойнинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Шеньян шаҳридаги заводини ёпмоқда, деб Reuters хабар берди. Бу компаниянинг Хитой бозоридаги қайта тузилишининг бир қисми ҳисобланади.

Мазкур завод Хитой бозори учун Buick GL8 минивенлари ва Chevrolet Tracker кроссоверларини ишлаб чиқарар эди. Завод ёпилиши ҳақидаги маълумотни тасдиқлаган манба ўз исмини ошкор қилмаган.

GM ўз бизнесини қайта ташкил қилмоқда, чунки Хитой бозорида давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган маҳаллий автомобил ишлаб чиқарувчилар етакчилик қилмоқда. Детройт компанияси ўтган чоракда Хитойдаги қайта тузилиш билан боғлиқ харажатларни 4 миллиард доллар деб баҳолади.

Ўтган ҳафта Нью-Йоркда бўлиб ўтган автомобил конференциясида GM бош директори Мэри Барра компаниянинг Хитойдаги келажаги Cadillac, Buick ва премиум-импорт автомобиллари билан боғлиқ бўлишини таъкидлади.

“Бу автомобиллар муайян хитойлик харидорлар орасида талабгир бўлиб, биз уларни импорт қилиб, муваффақиятли бизнес юритишимиз мумкин”, — деди Барра.

GM Хитойда SAIC Motors билан ҳамкорликда Buick, Chevrolet ва Cadillac автомобилларини ишлаб чиқаради.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг