14:40 / 19.02.2025
949

Xiaomi SU7 Ultra сотуви феврал охирида бошланади

Xiaomi SU7 Ultra сотуви феврал охирида бошланади
Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг Xiaomi SU7 Ultra электромобилини "космик кулранг" рангда тақдим этди. Компаниянинг матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу моделнинг сотувлари феврал охирида бошланади.

Ушбу версия олтин эмблема, сариқ тормоз калиперлари, қора ғилдирак дисклари ва углерод толали том билан ажралиб туради. Xiaomi маълумотига кўра, "космик кумуш" ранг варианти ёрқин тусга эга бўлиб, футуристик ташқи кўриниш ва нафис дизайнни таъкидлайди.

Xiaomi 2024-йил 29-октябрда SU7 Ultra учун олдиндан буюртмаларни қабул қилишни бошлади. Олдиндан буюртма нархи 814 900 юань (тахминан 1 453 000 000 сўм) бўлиб, 10 000 юань (тахминан 17 830 000 сўм) депозит талаб қилинади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Xiaomi SU7 Ultra сотуви феврал охирида бошланади