
Volvo ES90 компаниянинг энг катта енгил автомобили бўлиб, ёнғин билан ҳаракатланувчи S90 моделидан ҳам йирикроқ. Аввал седан деб тақдим этилган автомобил аслида лифтбек шаклида ишлаб чиқарилди.
Ўлчамлари: узунлиги – 5000 мм, эни – 1942 мм, баландлиги – 1546 мм, ғилдираклар базаси – 3102 мм. Салони минималистик дизайнга эга, 14,5 дюймли медиаэкран, Snapdragon Cockpit Platform, Google хизматлари ва 3D камера билан жиҳозланган. Орқа ўриндиқлар ётқизилганда юкхона ҳажми 733 литрга етади.
Техник жиҳатлар:
- Битта моторли: 333 от кучига эга, 650 км юриш масофаси.
- Икки моторли: 449 от кучига эга, 700 км юриш масофаси.
- Performance версияси: 680 от кучига эга, 4,0 сонияда 100 км/соат тезликка чиқади.
Лифтбек 800V электросистемага эга, 350 кВт тез заряд олади (10-80% – 20 дақиқа). Volvo ES90 ҳозирда Европа бозорида буюртма учун очиқ, нархи 83 700 евродан бошланади. Ишлаб чиқариш Хитойда йўлга қўйилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар