Chevrolet Қозоғистонда етакчига айланди

Chevrolet Қозоғистонда етакчига айланди
Chevrolet Қозоғистонда етакчига айланди: 5 йиллик муваффақият ва рекордлар, деб хабар берди pravda.ru. 2025 йил март ойида Allur компаниясига қарашли Chevrolet бренди Қозоғистонда беш йиллигини нишонлайди. Шу вақт ичида у мамлакатдаги энг кўп сотилган автомобиль брендига айланиб, автомобил ишқибозларининг ишончини қозонди.

5 йиллик натижалар:
* 170 000 та Chevrolet автомобили ишлаб чиқарилди.
* Cobalt 2021-2024 йилларда энг кўп сотилган автомобиль бўлди.
* 5 марта ойлик савдо рекордлари янгиланди.

Ишлаб чиқариш ва дилерлик тармоғининг ривожланиши:
* 2024 йилда Қостанайдаги Allur заводида Chevrolet Onix CKD технологияси асосида тўлиқ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
* Йилига 30 000 автомобиль ишлаб чиқариш – заводнинг янги мақсади.
* 3 500 мутахассис лойиҳа устида ишламоқда.
* General Motors нинг илғор технологиялари, жумладан, лазерли пайвандлаш қўлланилмоқда.

General Motors International президенти Шилпан Амин шундай деди:
"Қозоғистон Chevrolet бозори ҳажми бўйича дунёда 7-ўринда турибди. Бу муваффақиятли ҳамкорлик ва ишлаб чиқариш ўсишининг исботидир."

Chevrolet – Қозоғистоннинг оммабоп бренди:
* 2023 йилда Олмати шаҳрида бўлиб ўтган Chevrolet Onix тақдимоти 4 500 кишини йиғди.
* Бренд автомобилларида блогер ва етакчи шахслар учун саёҳатлар ташкил этилди.
* Мижозлар Chevrolet автомобилларининг ишончлилиги, қулайлиги ва илғор технологияларини юқори баҳолайди.

Келгусида янги модель тақдимоти режалаштирилган бўлиб, бу Chevrolet’нинг Қозоғистондаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар