
Consumer Reports томонидан олиб борилган сўнгги тадқиқотга кўра, 2025 йилдаги энг ишончли автомобиль ишлаб чиқарувчилари рўйхати эълон қилинди. Ушбу рейтинг 2000 йилдан 2025 йилгача бўлган даврда 300 мингдан ортиқ транспорт воситалари ҳақидаги маълумотлар асосида шакллантирилган.
Янги рейтинг тузишда мутахассислар сўнгги 12 ой ичида қайд этилган бузилишлар, носозликлар ва уларнинг жиддийлик даражасини ҳисобга олди. Ишончлилик даражаси 100 балл тизимида баҳоланиб, энг мустаҳкам ва ишончли брендлар аниқланди.
Subaru – янги етакчи!
Кўп йиллар давомида Toyota ва Lexus энг ишончли автомобиллар ишлаб чиқарувчилари сифатида эътироф этиб келинган эди. Бироқ бу гал Subaru уларни ортда қолдириб, рейтингда биринчи ўринни қўлга киритди.
Энг ишончли автомобиль брендлари (2025 йил):
1. Subaru – 68 балл
2. Lexus – 65 балл
3. Toyota – 62 балл
4. Honda – 59 балл
5. Acura – 55 балл
6. Mazda – 55 балл
7. Audi – 54 балл
8. BMW – 53 балл
9. Kia – 51 балл
10. Hyundai – 50 балл
11. Buick – 48 балл
12. Nissan – 48 балл
13. Ford – 44 балл
14. Genesis – 40 балл
15. Volvo – 38 балл
16. Chevrolet – 37 балл
17. Tesla – 36 балл
18. Volkswagen – 34 балл
19. Jeep – 33 балл
20. GMC – 33 балл
21. Cadillac – 27 балл
22. Rivian – 14 балл
Subaru нега етакчи бўлди?
Subaru компанияси сўнгги йилларда ишончлиликни яхшилашга катта эътибор қаратди. Айниқса, Forester ва Impreza моделлари умумий рейтингда юқори натижаларни қайд этди. Шунингдек, Crosstrek, Legacy, Outback ва Ascent моделлари ҳам юқори ишончлилиги билан ажралиб турди.
Consumer Reports таҳлилий гуруҳи вакили Стивен Элек бу ҳақда шундай дейди:
"Subaru автомобилларида ишончлиликни таъминлаш учун аниқ стратегия мавжуд. Компания янги моделлар ишлаб чиқаришда ўзгаришларни босқичма-босқич амалга оширади ва мустаҳкам тизимларни сақлаб қолади. Бу эса янги техник муаммолар хавфини камайтиради."
Toyota ва Lexus: устунликни бой бердими?
Toyota ва Lexus ушбу рейтингда ўз ўрнини сақлаб қолган бўлса-да, Subaru компаниясининг олдинга чиқиши уларнинг етакчилик позициясини камайтирди. Шундай бўлса-да, Toyota (62 балл) ва Lexus (65 балл) ҳали ҳам энг ишончли автомобиллар ишлаб чиқарувчилари қаторида қолмоқда.
Chevrolet, Tesla ва Rivian нега рейтингда паст?
Chevrolet (37 балл), Tesla (36 балл) ва Rivian (14 балл) рейтингнинг энг қуйи ўринларини эгаллади. Бу брендлар автомобилларида кузатилган ишлаб чиқариш муаммолари, техник носозликлар ва ишончсиз компонентлар уларнинг паст балл олишига сабаб бўлди.
2025 йилда ишончли автомобил сотиб олишни режалаштираётган харидорлар учун ушбу рейтинг муҳим қўлланма вазифасини ўтайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар