
Хитойнинг премиум авто ишлаб чиқарувчиси Lixiang расман Россия бозорига кириб келмоқда. Cenyavto.com хабар беришича, бу бренднинг расмий дистрибьютори сифатида Sinomach Auto компанияси фаолият бошламоқда ва Москвадаги офис учун юристлар, кафолат хизмати ва PR бўйича менежерлар термоқда.
Аввалроқ Lixiang автомобильлари Россияга фақат параллел импорт орқали киритилар эди. Бу эса хизмат кўрсатиш, дастурий таъминотни руслаштириш, кафолатли таъмир билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлган. Эндиликда расмий дистрибьютор орқали бу масалалар ечимини топади — тўлиқ сервис тармоғи ва расмий кафолат тизими ташкил этилади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Lixiang’нинг Россияга чиқиши мантиқан тўғри қадам. Марка ҳатто норасмий етказиб беришга қарамай, маълум даражада оммалашган. Айниқса, Lixiang L9 каби моделлар эътиборга сазовор — бу гибрид кроссовер бир зарядда 1100 кмгача йўл босиши мумкин.
Sinomach Auto расмий старт ҳақида ҳозирча маълумот бермади. Қандай моделлар биринчи бўлиб сотувга чиқиши, нархлар ва сотув санаси ҳозирча аниқ эмас. Бироқ бу янгилик Хитой авто ишлаб чиқарувчилари мухлислари учун шубҳасиз хурсандлик бағишлайди — улар энди расмий кафолат ва сервис билан Lixiang харид қилиш имкониятига эга бўлишади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар