16:00 / 27.03.2025
2 276

Cобалт Қозоғистонда яна энг кўп сотилган автомобил

Cобалт Қозоғистонда яна энг кўп сотилган автомобил
Chevrolet Cobalt Қозоғистонда 2025 йил февраль ойида энг кўп сотилган янги автомобил бўлди, деб «Қозоғистон автомобил союзи» (ҚАО) маълум қилди, деб ёзмоқда Kursiv.media.

Hyundai Tucson январда етакчиликни қўлга киритган эди, аммо февралда афсонавий Cobalt уни ортда қолдирди. Қозоғистонликлар ой давомида 1776 та Cobalt харид қилган — бу январ ойига нисбатан 62,6% кўпроқ.

Умумий ҳисобда, февралда Қозоғистонда 2080 та янги Chevrolet автомобили сотилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 79,3% ўсишни ташкил этган.

Автомарка бўйича умумий рейтингда эса Hyundai ҳали ҳам етакчиликни сақлаб турибди — 4043 та янги авто сотилган ва бу ўтган йилга нисбатан 44,8% кўп.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг