10:58 / 01.04.2025
229

Xiaomi SU7 кучли ЙТҲга учради: айб автопилотдами?

Xiaomi SU7 кучли ЙТҲга учради: айб автопилотдами?
Xiaomi SU7 электромобили 29 март куни йўл таъмири туфайли «қарши йўналиш»га чиқиб кетган ва 116 км/соат тезликда ҳаракатланаётган пайтда бетон тўсиққа бориб урилган, деб cenyavto.com хабар берди.

Компания маълумотига кўра, бошқарувда эгаси эмас, бошқа ҳайдовчи бўлган. Автомобилда автопилот ёқилган бўлган, аммо авария олдидан одам рульни ўз қўлига олган. Аммо барибир тўқнашув содир бўлган ва машина ёниб кетган.

Автопилот тўсиқни аниқлаб, тормозлашни бошлаган ва ҳайдовчини «рульни ушла» деб огоҳлантирган. Одам рулни олган, лекин 97 км/соат тезликда тўқнашувга йўл қўйган.

Ҳозирда расмий тергов олиб борилмоқда, Xiaomi жабрланувчи оиласига ёрдам беришини билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг