
Россиянинг йирик автомобилсозлик концерни АвтоВАЗ яна Ўзбекистон бозорига кириб келиш ниятида. Бу ҳақда компания президенти Максим Соколов ТАСС агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.
Асосий йўналишлардан бири — Ўзбекистон
Соколовнинг таъкидлашича, компания экспорт фаолиятини қайта тиклаш ва янада кенгайтиришни мақсад қилган. Унинг фикрича, биринчи навбатда бу:
- Беларусь,
- Қозоғистон,
- ва, албатта, Ўзбекистон бозорларини қамраб олади.
“2022 йилгача бўлган савдо ҳажмини тиклашни режалаштирганмиз”, — деди АвтоВАЗ раҳбари.
Granta аста-секин кетади, Iskra эса етакчига айланади
Айни пайтда Lada Granta автомобиллари ҳали ҳам талабда эканини ҳисобга олган ҳолда, унинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилмайди. Бироқ асосий эътибор янги — Lada Iskra моделига қаратилади.
19 апрель куни Толяттида Iskra’нинг серияли ишлаб чиқарилиши расман бошланди. Янги модель Granta’нинг ўрнини босиши мумкин.
Ўзбекистонда Lada бренди тарихига назар
2020 йил — Ўзбекистонда Roodell дилерлик тармоғи орқали 5 мингдан ортиқ Lada автомобили сотилган.
2021 йил — “Vesta”, “Largus” ва “XRay” моделлари Жиззахдаги ADM Jizzakh заводида йиғила бошланди.
2022 йил — Ўзбекистонда Lada автомобилларини тўлиқ ишлаб чиқариш циклини жорий қилиш режаси эълон қилинди. Йилига 30 минг автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган эди.
2023 йил апрели — АвтоВАЗ президенти Ўзбекистонда Lada Vesta’нинг янги моделини маҳаллийлаштириш нияти борлигини маълум қилди.
Санкциялар фондидаги саволлар
Шу билан бирга, 2023 йил сентябрида АҚШ Молия вазирлиги ҳузуридаги Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) АвтоВАЗни санкциялар рўйхатига киритди. Бу ҳолат компаниянинг халқаро фаолиятига маълум даражада таъсир ўтказган бўлиши мумкин.
Сиз нима деб ўйлайсиз — Lada автомобили яна Ўзбекистон бозорида ўз ўрнига эга бўла оладими? Янги Iskra модели ҳақида фикрингиз қандай? «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар