
Хитойнинг автоиндустрия гиганти BYD Европа бозорида Tesla’ни электромобил савдосида биринчи бор ортда қолдирди, деб 3DNews ва Jato Dynamics маълумотларига асосланиб хабар берди.
Апрель ойи натижаларига кўра, BYD Европада 7231 дона электромобил сотиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 169% ўсишга эришди. Шу орқали BYD биринчи марта Европа бозоридаги электр тортқили автомобили ишлаб чиқарувчилари орасида кучли ўнталикка кирди.
Бу орада Tesla’нинг Европа бозоридаги сотувлари 49% камайди — апрел ойида 7165 дона авто рўйхатдан ўтказилган. Шундай қилиб, BYD Tesla’дан атиги 66 дона машина билан озроқ устунликка эришди.
Электромобиллар бозорида етакчиликни Volkswagen сақлаб қолмоқда — апрел ойида у 23 514 авто билан бозорнинг катта улушини эгаллади (+61%). Ундан кейинги ўринларда BMW (14 867 дона), Skoda ва Audi жойлашди. Renault, Mercedes-Benz, Volvo ва Hyundai ҳам кучли ўнликка кирди, улар орасидан BYD ва Tesla охирги икки ўринни эгаллади.
Айни пайтда, BYD гибрид автомобильлари (электр тармоғига уланувчи) ҳисобига Европа бозоридаги мавқеини янада мустаҳкамламоқда. Чунки уларга юқори божлар қўлланилмайди. Жами сотув ҳажмида гибридлар билан қўшиб ҳисоблаганда, BYD апрелда Европада 359% ўсиш қайд этди.
BYD’нинг бюджет хэтчбеки — Dolphin Surf (Seagull) — Европа бозорида 20 000 евро нархдан таклиф қилинмоқда. Аммо батафсил жиҳозланган моделлар 23 000 евро атрофигача етади. Бу эса Renault 5 каби маҳаллий брендлар билан рақобатда BYD учун қийинчилик туғдиради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар