
Ford компанияси янгиланган Mondeo седанини синовдан ўтказмоқда, деб Auto.Mail.ru хабар берди. Ушбу модель аввал Европада ва АҚШда (Fusion номи билан) машҳур бўлган, аммо кроссоверлар оммалашгани сабабли ушбу бозорлардан йўқолган. Европа учун сўнгги Mondeo 2022 йилда Испаниядаги заводда ишлаб чиқарилган.
Бироқ, Ford Mondeo умуман тўхтатилмади — 2022 йили Хитой бозори учун 5-авлод седани намойиш этилди. Ҳозирда компания унинг янгиланган версиясини синовдан ўтказмоқда ва у папарацци фотосуратларига тушиб қолди.
Ташқи кўринишдаги асосий ўзгаришлар автомобиль олд қисмига тааллуқли. Олдинги Mondeo’га «икки қаватли» чироқлар ўрнатилган эди, бу харидорларга унчалик ёқмаган. Янгиланган версияда эса одатий чироқлар бўлиб, улар шахмат тартибида жойлашган светодиодли кундузги ёруғлик элементлари билан ажралиб туради.

Шунингдек, орқа чироқлар ва бамперлар дизайни ҳам бироз янгиланади. Эшонали эшик тутқичлари сақланади. Салонда катта ўзгаришлар кутилмаяпти — асосий жиҳат 27 дюймли кенг экран бўлади.
Техник жиҳатдан, ҳозирги Mondeo консерватив бўлиб, у 1.5 ва 2 литрли EcoBoost бензин двигателлари, шунингдек гибрид вариантларда таклиф қилинади. Расмий тақдимот 2025 йил охирига қадар бўлиб ўтиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар