
Mercedes-Benz’нинг электрли G-класси — G580 with EQ Technology — 1 йилдан кўпроқ вақт аввал тақдим этилган бўлса-да, унинг сотув натижалари кўзланган натижага етмади, деб ёзади Handelsblatt ва хабарни auto.mail.ru тарқатди.
Маълумотларга кўра, АҚШда умуман бирорта ҳам электрли G-Class сотилмаган. Европа бозорида эса фақат 1450 дона, Жанубий Кореяда 61 дона, Хитойда эса бор-йўғи 58 дона сотилган.
Бу модел бензинли “Гелендваген”га нисбатан ўртача 7 марта кам сотилади. Дилерлар бу ҳолатни мувофақиятсиз лойиҳа сифатида баҳоламоқда.
Асосий сабаблар нимада?
• Электрли версиянинг ташқи кўриниши бензинли моделдан фарқ қилмайди. Бу эса электромобилларга хос бўлган кенгроқ ғилдирак базаси ва дизайндaги янгиликлардан маҳрумлигини англатади.
• Электрли G-класс анъанавий моделга нисбатан оғирроқ ва қисқароқ юриш захирасига эга.
• Премиум сегмент харидорлари орасида консерватизм ҳукмрон — кўпчилик ДВС (ички ёниш двигатели) га эга анъанавий машиналарни афзал кўради.
Шунинг учун Mercedes-Benz келажакда гибрид ёки бензинли версияларни қайта йўлга қўйиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар