
Автомобиль ишлаб чиқарувчи заводларга лак-бўёқ маҳсулотлари етказиб берувчи дунёдаги энг йирик компания PPG Industies ҳар йили ўтказиладиган кузов ранглари оммавийлигини ўрганувчи навбатдаги тадқиқотининг натижаларини эълон қилди. Етакчилик ҳамон оқ рангга тегишли, харидорларнинг кўпчилиги оқ рангдаги машиналарни танлашади, Бу ҳақда «carclub.ru»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Дунё бўйича 28 фоиз харидор автомобиль сотиб олишда рангининг оқ эканлигини муҳим деб билади. 2-ўринни қора (18 фоиз) ва 3ғўринни кулранг (13 фоиз) эгаллаган. Шунингдек, бешталикка жигарранг (10 фоиз) ва қизил ранг (8 фоиз) ҳам кирган.
Қизиқарли томони, оқ ранг автомобилнинг синфидан қатъи назар, биринчи ўринда қолмоқда. Шунингдек, қайд этиш керакки, ўртача ўлчамдаги машиналар сегментида кулранг, спорткар ва кроссоверлар сегментида эса қора ранг оқ ранг билан бир хил фоиз йиққан. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар