15:52 / 11.12.2016
6 775

Audi автомобиллари светофор билан боғланади

Audi автомобиллари светофор билан боғланади

АҚШ бозори учун ишлаб чиқариладиган икки авторусум энг яқин светофорнинг қизил чироғи қачон ёнишини олдиндан сезиш имконига эга бўлди. Компания ўз машиналари светофорлар билан мулоқот ўрнатгани ҳақида эълон қилди.

АҚШ учун мўлжалланган Audi A4 ва Audi Q7 русумларига Audi connect тизими ўрнатилади.

Светофор маълумотлари “Ауди”нинг ҳамкори Traffic Technology Services марказига юбориб турилади. Унинг серверлари орқали ишлов берилган маълумот шу ондаёқ интернет воситасида Audi автомобилларига узатилади. Дастлабки “Time-to-Green” хизмати орқали виртуал ускуналар панелида ёки проекцион дисплейда ҳайдовчи яшил чироққа етиб бора олиши ёки олмаслигини кўриб туради. Агар яшилга улгурмаслиги муқаррар бўлса, таймер яшил чироқнинг навбатдаги ёнишигача қолган вақтни ҳисоблай бошлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Audi автомобиллари светофор билан боғланади